Давлат дастури ижроси кенг муҳокама қилинди

2019-10-25 00:00:00

     “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонасида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар якуни ва йилни муваффақиятли якунлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

     Унда “Ўзмелиомашлизинг” ДУК марказий аппаратининг раҳбар ва масъул ходимлари, корхонанинг ҳудудлардаги вакиллари ҳамда “Мелиомашлизингсервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти иштирок этди.

     Йиғилишда корхона томонидан жорий йилнинг учинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар, ҳисобот йилини муваффақиятли якунлаш борасидаги асосий вазифалар, уларни амалга ошириш бўйича белгиланадиган чора-тадбирлар кенг муҳокама қилинди.

     Ҳисобот даврида корхона томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

     Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2019 йилларда ирригация ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сонли Қарори ижросини таъминлашга катта эътибор қаратилди.

     Юқоридаги қарорга асосан корхона томонидан 2019 йил давомида бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 60,0 млрд.сўмлик жами 79 дона ва корхона маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 8,0 млрд.сўмлик жами 14 дона, якуний умумий қиймати 68 млрд.сўмлик жами 93 дона мелиоратив ва бошқа техникалар харид қилиниши белгиланган бўлиб, ҳисобот даврида бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 55,1 млрд.сўмлик жами 64 дона ва корхона маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 5,1 млрд.сўмлик жами 8 дона, натижада умумий қиймати 60,2 млрд.сўмлик жами 72 дона техникалар харид қилинди.

     Ҳисобот санасига корхонанинг лизинг операциялари бўйича активлари миқдори 540,5 млрд.сўмни, лизингга берилган техникалар сони 2490 тани ташкил этиб, портфел хажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114 фоизга ошган.

     Республика бюджетига 24 252 млн.сўм миқдорида қарз маблағлари қайтарилди. Ҳисобот санасига бюджет олдида график қарздорлик тўлиқ қопланди.   

     Лизинг тўловлари бўйича қарздорлик 3 476 млн.сўмни ташкил этди ва ўтган ҳисобот санасига нисбатан 4 215 млн.сўмга камайди. Дебитор қарздорликнинг портфелдаги улуши 0,64 фоизни ташкил этди.

     Корхона раҳбари томонидан, юқоридаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилгани ҳолда, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда олдинда қилиниши керак бўлган вазифалар кўплиги, Ҳукуматнинг қарорлари, корхонанинг 9 ойлик иш режаси ва раҳбарият буйруқларида берилган топшириқлар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг натижаларини қониқарли деб бўлмаслиги, лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни сўндириш борасида Корхонанинг Лойиҳаларни иқтисодий таҳлил қилиш ва объектларни лизингга бериш бўлими ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлимларининг ишларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги вакилларнинг ишларини янада жонлантириши зарурлигини таъкидлади.

     Шунингдек, йиғилишда 2019 йилни муваффақиятли якунлаш ва 2020 йил иш режаси параметрларини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

     Хусусан, йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2019 йилларда ирригация ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 4,7 млрд.сўмлик жами 15 дона ва корхонанинг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 7,6 млрд.сўмлик жами 19 дона мелиоратив техникалар харид қилиниши, лизинг олувчиларга етказиб бериш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

     2020 йил иш режаси параметрларини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни якунига етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ҳамда Сув хўжалиги вазирликлари билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил қилишга урғу берилди.

“Ўзмелиомашлизинг” ДУК

Ахборот хизмати