2024 йилнинг III чорак якунлари сарҳисоб қилинди
2024-10-14 00:00:00
Жорий йилнинг 11 октябр санасида “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонасида 2024 йилнинг III чораги давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ва 2024 йил IV чораги учун, шунингдек, йил якунлари бўйича белгиланган режани ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан чора-тадбирлар белгилашга доир йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда корхона Ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи сўзга чиқиб, ҳисобот даврида корхона томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш, техникаларни харид қилиш ва уларни лизингга етказиб бериш, раҳбар ва унинг ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш тизими бўйича режадаги ишлар ўз вақтида бажарилганлиги, лекин лизинг тўловларидан ҳосил бўлган қарздорликларни ундириш борасидаги ишларни ташкил этишга етарлича эътибор қаратилмаётганлигига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда корхонанинг вилоятлардаги вакиллари томонидан 2024 йилнинг 9 ойлик режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди. Корхона раҳбари томонидан ходимларга ундирув жараёнида алоҳида эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар ва ҳисобот даврида йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш ҳамда йил якунларига қадар белгиланган режаларга эришиш борасида керакли тавсиялар берилди.
Шартнома шартларини бажаришдан ёки лизинг тўловларидан ҳосил бўлган қарздорликни тўлашдан бош тортаётган ташкилотларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иқтисодий судларга даъво аризалари тақдим қилиш борасида корхона юридик бўлими билан ишлаш лозимлиги такидланди.
Бундан ташқари йиғилишда 2024 йилнинг IV чораги режасида белгиланган вазифаларни кўрсатилган муддатларда бажарилиши, Мониторинг, маркетинг ва харид қилиш бўлими томонидан чораклик режасига асосан белгиланган янги техникаларни ўз вақтида ҳарид қилиб, лизинг техникасини ҳарид қилишга ва тўлов қобилияти юқори бўлган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга эътибор қаратиш кераклиги айтиб ўтилди.
Foydali havolalar