80 дан ортиқ техникалар мониторингдан ўтказилди
2019-08-29 00:00:00
Жорий йилнинг 19 – 23 август кунлари “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси томонидан Андижон вилоятига лизинг асосида берилган техникалар ҳолати мониторинг қилинди. Доимий равишда ўтказилиб келинаётган бундай мониторинг лизинг обектларининг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш, улардан самарали ва унумли фойдаланиш, аниқланадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва носоз техникаларнинг иш унумдорлигига таъсир этишининг олдини олишга ёрдам беради. Унда лизинг обектларинг ҳолати, уларнинг мақсадли ишлатилиши, техник кўрикдан ўтказилганлиги, GPS қурилмасинг ҳолати ва ундан фойдаланилаётганлиги, техниканинг “Давтехназорат” инспекциясида рўйхатга олиниши ҳамда моддий жавобгарлик шартномаси тузилганлиги, техник хизматлар кўрсатиш сервис китобларининг юритилиши каби маълумотлар ўрганиб чиқилади.
Мониторинг жараёнида “Андижондавсувмахсуспудрат”, “Жалақудуқдавсувмахсуспудрат”, “Улуғнордавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхоналарига лизинг асосида етказиб берилган жами 80 дан ортиқ техника ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида лизинг обектларининг деярли барчаси соз ҳолатда эканлиги ва давлат унитар корхоналари техникалардан мақсадли фойдаланилаётганлиги аниқланди.
“Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассислари томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан, жумладан моддий жавобгарлик шартномасини тузиш, техник хизматлар кўрсатиш сервис китобларини тўғри юритиш, лизинг техникаларини механик-операторларга буйруқ асосида бириктириш борасида масъул ходимларга керакли тавсиялар бериб ўтилди. Шунингдек, мониторинг натижалари маълумот тариқасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этилди.
“Ўзмелиомашлизинг” ДУК
Ахборот хизмати
Foydali havolalar