“Ўзмелиомашлизинг” ДУКда дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлиги” эълон қилинди
2021-11-16 00:00:00
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш, республикамиздаги экологик муҳитни янада яхшилаш ташаббуси илгари сурилди.
2021 йил 5 ноябр санасида “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ўзмелиомашлизинг” ДУКда жорий йил 15 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлиги” эълон қилиш бўйича қўшма қарор қабул қилинди.
Шунингдек, 13 ноябрь санасида Чилонзор тумани хокимлиги томонидан корхона учун ажратилган Чилонзор тумани, Новза кўчасида дастлабки кўчатларни экиш ишлари олиб борилди.
Ушбу хайрли ишда корхонанинг барча ходимлари бирдек меҳнат қилишди. Корхона ходимлари томонидан кун давомида 18 туп Каштан дарахти кўчатлари экилиб, суғориш тизимлари тартибга келтирилди. Экилган дарахтларни агротехник талаблардан келиб чиққан ҳолда парвариш қилиниши, жумладан минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиши ва зараркунандалардан ҳимоя қилиниши бўйича тегишли чораларни кўриш бўйича келишиб олинди.
Корхонада дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлиги” давом этади.
Foydali havolalar