“Ўзмелиомашлизинг” ДУКнинг 2022 йил учун мониторинг режаси тасдиқланди
2021-12-20 00:00:00
“Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонасининг бунгунги кундаги республика бўйлаб лизинг объектлари сони 1200 дан ортиқни ташкил қилади. Корхонанинг асосий вазифа ва йўналишларидан бири лизингга етказиб берилган мелиорация ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3313-сон қарори билан белгилаб берилган мазкур вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан корхонада техникаларни масофадан туриб мониторинг қилиш, шунингдек, ишчи гуруҳлар томонидан бевосита жойларга чиқиб ўрганиш амалиётлари йўлга қўйилган.
Ушбу йўналишдаги ишларни 2022 йилда ҳам жадал давом эттириш мақсадида корхона томонидан техникалар ҳолатини вилоятлар кесимида бирма-бир ўрганиш бўйича мониторинг режаси ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Корхона томонидан ҳар бир вилоятда олиб борилаётган мониторинг натижалари тўғрисида қўшимча маълумот бериб борилади.
Ўзмелиомашлизинг ДУК
Ахборот хизмати
Foydali havolalar