Лизинг объектларини онлайн мониторинг қилиш жараёнидан видеолавҳа.
2022-07-01 00:00:00
“Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси томонидан тасдиқланган режа-график асосида ҳудудлар кесимида лизинг объектлари доимий мониторинг қилиб борилади. Техникаларни бевосита мониторинг қилиш онлайн мониторинга нисбатан бирмунча самарали бўлсада, қўшимча сарф-харажат талаб қиладиган жараён ҳисобланади.
Шу сабабли корхона томонидан лизинг асосида етказиб берилаётган техникаларнинг узоқ муддат ишлашини таъминлаш, уларнинг мақсадли фойдаланилаётганини мониторинг қилиб бориш мақсадида лизинг объектларини GPS навигаторлари билан жиҳозлаш амалиёти йўлга қўйилган.
Ушбу тизим ҳар бир техникани реал вақт режимида кузатиш билан бир қаторда:
автотранспорт воситасининг жорий жойлашувини назорат қилиш,
автотранспорт воситасининг мотосоатини назорат қилиш,
автотранспорт воситасининг қайси ҳудудларда бўлганлигини назорат қилиш,
ёқилғи даражаси сенсори ёрдамида ёқилғи сарфини назорат қилиш,
тезликни назорат қилиш,
техник ва сервис хизматларини ўз вақтида ўтишини назорат қилиш,
қўшимча ускуналарнинг ишлашини назорат қилиш,
транспорт воситаларининг барча параметрлари бўйича таҳлилий ҳисоботларни тайёрлаш имкониятини тақдим этади.
Foydali havolalar