2023 йилги устувор вазифалар белгилаб олинди

2023-02-14 00:00:00

Жорий йилнинг 10 феврал куни “Ўзмелиомашлизинг” ДУКда корхонанинг 2022 йилнинг якунлари бўйича бажарилган ишлар таҳлили ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоконференсалоқа шаклида ўтккзилган мазкур йиғилишда корхона марказий аппарати ходимлари, вилоят вакиллари ва “Мелиомашлизингсервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти иштирок этди.

Йиғилишда корхона томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар кўрсаткичлари танқидий кўриб чиқилди. Корхона раҳбари айрим бўлим бошлиқлари ва вилоят вакилларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндошганлиги сабаб, ҳисобот даврида дебитор қарздорликларнинг талаб даражасида ундирилмай қолганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, йил якуни бўйича Бухоро вилояти, Наманган вилояти ва Қорақалпоғистон  Республикаси  вакилларининг лизинг қарздорликларни ундириш бўйича яхши натижаларга эришганликлари эътироф этиб ўтилди.

Йиғилишда корхона раҳбари “Мелиомашлизингсервис” МЧЖ фаолиятига тўхталар экан, 2022 якуни бўйича сервис хизматларини кўрсактиш борасида белгиланган режани бажаришда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ўтди ва 2023 йил иш режасини тасдиқлашда юқорида айтиб ўтилган ҳолатларга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини тъкидлади.

        Бундан ташқари жорий йил давомида мавжуд лизинг қарздорликларни ундириш бўйича бор имкониятларни ишга солиш кераклиги, лизинг объектларини мониторинг қилиш ишларини белгиланган режадан кечикмасдан амалга ошириш кераклиги тўғрисида огоҳлантириб ўтди.

          Шу билан бирга корхона раҳбари ҳужжатлар билан ишлашда ижро интизомини мустаҳкамлаш, муддат бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик ва ходимларнинг иш вақтидан унумли фойдаланишини қаттиқ назорат қилиш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

 

“Ўзмелиомашлизинг” ДУК

Ахборот хизмати