Мониторинг жараёни давом этмоқда
2019-09-25 00:00:00
Аввал хабар қилганимиздек “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси тизимли равишда лизинг асосида берилган техникалар ҳолатини мониторинг қилиб бормоқда. Навбатдаги мониторинг жараёнлари жорий йилнинг 9-16 сентябр кунлари Тошкент вилоятида олиб борилди. Бу амалиёт лизинг обектларининг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш, улардан самарали ва унумли фойдаланиш, аниқланадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва носоз техникаларнинг иш унумдорлигига таъсир этишининг олдини олишга ёрдам беради. Унда лизинг обектларинг ҳолати, уларнинг мақсадли ишлатилиши, техник кўрикдан ўтказилганлиги, GPS қурилмасинг ҳолати ва ундан фойдаланилаётганлиги, техниканинг “Давтехназорат” инспекциясида рўйхатга олиниши ҳамда моддий жавобгарлик шартномаси тузилганлиги, техник хизматлар кўрсатиш сервис китобларининг юритилиши каби маълумотлар ўрганиб чиқилади.
Мониторинг жараёнида “Ўзмахсуссувқурилиш”, “Юқоричирчикдавсувмахсуспудрат”, “Бўкадавсувмахсуспудрат”, “Янгийўлдавсувмахсуспудрат”, давлат унитар корхоналари ва Паркент-Қорасув, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон, Охангарон –Далварзин ҳамда Бекобод туман ирригация бошқармаларига лизинг асосида етказиб берилган жами 70 дан ортиқ техника ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида лизинг обектларининг деярли барчаси соз ҳолатда эканлиги, давлат унитар корхоналари ва туман ирригация бошқармалари техникалардан мақсадли фойдаланилаётганлиги аниқланди.
Корхонаси етакчи мутахассислари томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан, жумладан моддий жавобгарлик шартномасини тузиш, техник хизматлар кўрсатиш сервис китобларини тўғри юритиш, лизинг техникаларини механик-операторларга буйруқ асосида бириктириш борасида масъул ходимларга керакли тавсиялар бериб ўтилди. Шунингдек, мониторинг натижалари маълумот тариқасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этилди.
“Ўзмелиомашлизинг” ДУК
Ахборот хизмати
Foydali havolalar