Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди
2022-08-04 00:00:00
Маълумки 2022 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотилари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон Фармони қабул қилинди.
Ушбу фармонда фуқароларнинг ахборотни эркин излаш ва олишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, уларнинг очиқлик борасидаги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда фаолиятини илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этишнинг аниқ механизмлари белгилаб берилган.
Фармоннинг 1.1 бандига асосан 2022 йил 1 августдан бошлаб: Давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг асосий техник кўрсаткичлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарида (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари) очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этиш топширилган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижро этувчи директорининг 2022 йил 28 июлдаги 4-и/ч сон буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247 сон Фармони 1 иловаси асосида корхона томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, корхонада очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар ва очиқ маълумотлар сифатида эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этиб борилиши юзасидан барча раҳбарларга шахсий жавобгарлик юкланди.
Foydali havolalar